Янгиликлар » » Транскраниал магнит стимуляция

Транскраниал магнит стимуляция

Транскраниал магнит стимуляция (ТМС) – бош миянинг пўстлоқ қисми ва унинг тубида ётган марказларини магнит тўлқинлари билан стимуляция қилиб даволаш усули.

ТМС нерв системасининг бир қатор касалликларини даволаш ва  реабилитация қилишда кенг қўлланилади. ТМС далилларга асосланган тиббиёт қонунларига тўла мос келади ва барча ривожланган давлатлар клиникасида ноинвазив даволаш методлари ичида ўрин олган.  

ТМС ГА КЎРСАТМАЛАР:

  • инсультдан кейинги спастик гемипарез (3 ойдан сўнг ўтказилади)
  • инсультдан кейинги нутқ бузилишлари
  • депрессия 
  • Паркинсон касаллиги
  • қулоқда шовқин
  • уч шохли нерв невралгияси
  • нейропатик оғриқлар
  • орқа мия касалликларида мускулларнинг спастик фалажи
  • фибромиалгия
  • обсессив-компульсив бузилишлар
  • сурункали давом этувчи оғриқлар
  • инсультдан кейинги кўриш бузилишлари
  • ён амиотрофик склероз

МОНЪЕЛИК ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР

  • танадаги ўрнатилган ҳар қандай металл буюмлар
  • танага ўрнатилган ҳар қандай электродлар ва микрочиплар 
  • эпилепсия ва тутқаноқ синдромлари (тузалиб кетган бўлса ҳам мумкин эмас)
  • қулоқ имплантатлари ва эшитув аппаратлари
  • ҳомиладорлик (нисбий монъелик)
  • болалик даври (нисбий монъелик)
  • кардиостимуляторлар
  • гиперкинезлар
  • кўзга ўрнатилган линзалар
  • бош мияда ўтказилган нейрохирургик операциялар
  • эпилепсия ва тутқаноқ синдромлари
  • алкоголизм ва гиёҳвандлик билан оғриқлар 

ПОБОЧНЫЕ ЭФФЕКТЫ

  • умумий дискомфорт: умумий чарчоқ
  • бош оғриғи, бош айланиши, лоқал оғриқлар
  • калла суяги соҳасида ёқимсиз туйғулар
  • уч шохли нерв иннервацияси соҳасида увишишлар
  • хавотир, дисфория, йиғлоқилик, кулги келиши, суицид кучайиб олиши
  • нутқ маркази стимуляциясида вақтинча нутқ йўқолиб олиши
  • мимик мускулларда тиклар
  • когнитив бузилишлар кузатилиб олиши
  • уйқу йўқолиб олиши 



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz