Янгиликлар » » Марказ ходимлари

Марказ ходимлари

ИБОДУЛЛАЕВ ЗАРИФБОЙ РАЖАБОВИЧ

Клиника директори, профессор


Тошкент тиббиёт академияси "Тиббиёт психологияси ва психотерапия курси" мудири, "Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази" директори,  тиббиёт фанлари доктори, профессор. Проф. Ибодуллаев З.Р. муаллифлигида 160 дан ошиқ илмий асарлар чоп қилинган. Олим “Асаб касалликлари”,  “Тиббиёт психологияси”, “Умумий неврология” дарсликлари чоп қилдирган. Унинг 2 та дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринига сазовор бўлган. Шунингдек амалиётчи врачлар учун “Неврология”, “Эпилепсия”, “Инсульт ва кома” номли қўлланмалари чоп қилинган. “Асаб ва руҳият” илмий-оммабоп китоби 4 маротаба нашрдан чиққан. Бугунги кунда олим Ўзбекистонда “Нeйропсихология, тиббий психология ва психосоматик тиббиёт” ни ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.






ҚУРБОНОВ АЛИШЕР НИГМАТУЛЛАЕВИЧ

Бош шифокор, нейропсихолог


2007-2014 йилларда Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий-педагогика факултетида бакалавр даражасини олган. 2014-2017 йилларда ушбу академиянинг “Тиббий психология” йўналишида таҳсил олиб магистр даражасига эга бўлган.  2019 йилдан шу кунга қадар “Асаб ва руҳият” тиббий марказида Бош шифокор ва врач-нейропсихолог лавозимида фаолият юритмоқда. Ҳозирда COVID-19 сабабли ривожланган олий руҳий бузилишларни диагностикаси ва даволаш усуллари устида илмий изланишлар олиб бормоқда. Қурбонов А.Н. Алсхаймер касаллиги, васкуляр деменция, инсультдан кейинги афазия, апраксия ва агнозия ҳолатлари, хотира бузилишлари, дисциркулятор энцефалопатиялар туфайли юзага келган когнитив бузилишларни марказимизда мавжуд бўлган замонавий технологиялар асосида ташхис қўйиб даволаб келади. Ҳозирда проф. Ибодуллаев З.Р. раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда. Қурбонов А.Н. когнитив неврология хизматига масъул.




ҚУРБОНБОЕВ МУЗАФФАР ЮСУПОВИЧ

Невропатолог, кундузги стационар раҳбари


2001-2008 йилларда 1-Тошкент Давлат тиббиёт институти даволаш иши факултетида таьлим олган. 2010 йил Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти неврология кафедрасида клиник ординатурани ўтган.  2005-2019 йилларда “Neyromedical center” клиникасида невропатолог, 2008-2014 йилларда Тошкент шахар тез тиббий ёрдам маркази 1-бўлим врачи, 2015 йилдан  ҳозирги кунга қадар ИИВ Марказий госпитали неврология бўлими навбатчи шифокори, 2014 йил 1-ШКШ шошилинч неврология бўлими навбатчи врачи, 2019 йилдан шу кунга қадар “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий маркази 1-неврология бўлими мудири, врач-невролог  лавозимида фаолият юритмоқда. Қурбанбаев М.Ю. амалий неврология соҳасида асосий йўналишлари – инсульт, эпилепсия, паркинсонизм, нейродегенератив касалликлар, миастения, миопатиялар, периферик нерв тизими касалликлари, умуртқалар остеохондрози, диск чурраси, бош оғриғи, невроз, вегетатив дистония синдроми. Қурбанбаев М.Ю. клиникада неврология ва тез тиббий ёрдам хизматига масъул.







НАСРЕТДИНОВА ГУЛНОРА МУРОДОВНА

Психиатр, психоневролог


2006 йил Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий-педагогика факултетини битирган. 2009 йил ушбу академиянинг “Наркология ва психиатрия” кафедрасида магистр даражасига эга бўлган.  2010-2017 йилларда 2-шаҳар руҳий-асаб касалликлар клиник шифохонасида врач-психиатр ҳамда 2011-2019 йиллар Тошкент тиббиёт академияси «Маслахат поликлиникаси”  врач-психиатри. 2020 йилдан бошлаб “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида психиатр, психоневролог лавозимида фаолият кўрстиб келмоқда. Иш фаолияти мобайнида 20 дан ортиқ илмий ишлар нашр этган, бир неча бор илмий анжуманларда қатнашган. Асосий йўналиши – невроз, депрессия, ҳулқ-атвор патологияси, обсессив-компульсив бузилишлар. Насретдинова Г.М. клиникада психиатрия ва психоневрология хизматига масъул.







ЮНУСХОДЖАЕВА ҲИЛОЛА САЙФУТДИНХОДЖАЕВНА

Тиббий психолог-психотерапевт


2013 йил Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий-педагогика факултетини битирган. 2020 йил ушбу академиянинг “Тиббий психология” йўналиши магистр даражасига эга бўлган.  Ҳозирги кунда Тошкент тиббиёт академияси PhD докторанти ҳамда “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида тиббий психолог, психотерапевт  лавозимида ишлаб келмоқда. Иш фаолияти давомида 11 та илмий ишлар нашр этган, улардан 3 таси ҳалқаро журналларда чоп этилган. Асосий йўналиши – депрессия, фобия, паник атакалар, климактерик невроз, вегетоневроз, психосоматик бузилишлар, психоген нафас сиқиши каби ҳолатларда психодиагностик ва психотерапевтик ёрдам кўрсатиш. Ҳозирда проф. Ибодуллаев З.Р. раҳбарлигида диссертация ишини олиб бормоқда. Юнусходжаева Ҳ.С. ташкилий-методик ишларга масъул.




ҚОДИРОВА ВАЗИРА АНВАРОВНА

Психиатр, психоневролог


2005 йилда ТашПМИ даволаш факултетида бакалавр даражасини олган. 2008 йилда ТашПМИ “Психиатрия ва болалар психиатрияси” йўналиши магистр даражасига эга бўлган. 2006 йилдан шу кунга қадар 2-сонли шаҳар руҳий-асаб касалликлари диспансерида врач-психиатр, психоневролог лавозимида фаолият юритиб келган.  2021 йилдан бошлаб “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида врач-психиатр, психотерапевт лавозимида ўз фаолиятини бошлади.  2019 йилда ВМОИ қошида малака ошириб “Олий тоифали шифокор” даражасини олган.  Иш фаолияти давомида Туркия ва бошқа қўшни давлатларда малака оширган ҳамда илмий анжуманларда фаол қатнашган. Асосий йўналишлари – олигофрения, шизофрения, невроз, депрессия, хавотирли-фобик бузилишлар, бош мия касаллкилари туфайли юзага келган руҳий бузилишлар.


АМИРЖОНОВА ДИЛДОРА ЗАРИФБОЙ ҚИЗИ

Тиббий психолог-сомнолог


 2013-2019 йилларда Тошкент тиббиёт академияси даволаш факултети талабаси. 2019 йили Тошкент тиббиёт академияси “Тиббий психология” йўналиши магистратурасига Давлат гранти асосида ўқишга кирган. “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида “Хавотирли-фобик бузилишларда уйқу бузилишлари ва полисомнографик текширувлар” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Амиржонова Д.З. тиббий марказда сомнология хизматини олиб боради, хориж давлатлари билан илмий-амалий алоқаларга масъул, инглиз тилини мукаммал билади ва 4 та илмий иш нашр этган. Асосий йўналиши – сомнология бўлиб, турли хил асаб ва руҳият бузилишларида уйқу бузилишларини аниқлаш ва даволашдир. Ҳозирда проф. Ашуров З.Ш. раҳбарлигида диссертация ишини олиб бормоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz